Гарвард: Қуръон ояти адолат хақидаги энг яхши хабар

Гарвард: Қуръон ояти адолат хақидаги энг яхши хабар

Гарвард универститети хуқуқшунослик факултети кириш эшиги олдига Қуръон ояти осиб қўйилди. Асосий киришга  яқин деворга осиб қўйилган Нисо сурасининг 135 ояти, адолатнинг энг ёрқин намунасини намоиш қилади: 

 “Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан ўта хабардордир.”

Saudi daily хабар қилишича, Гарвардда ўқийдиган  Саудиялик талаба биринчи бўлиб ўз твиттер сахифасида мазкур холатни ёритиб берди.

“ Хуқуқшунослик факултети томонидан деворга осиб қўйилган Қуръон ояти, мени фикримча тарих юзи кўрган адолатинг энг афзал кўринишини ифодалайди” деди Абдулла Жума.

1817 йил  асос солинган  Гарвард хуқуқшунослик факултети АҚШ даги шу кунгача узлуксиз фаолият юритиб келаётган  энг кўхна илм даргохи хисобланади.

Унинг уктубхонаси дунёдаги энг катта кутубхона хисобланади.

Гарвардни битирган талабалар орасида АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва  кўпгина машхур журналистлар, ёзувчилар илғор бизнес вакиллари хамда профессионал атлетлар хам бўлган.

 

back to top