Қаззофий БМТ ташкилотидан узр сўрашни талаб қилди

Қаззофий БМТ ташкилотидан узр сўрашни талаб қилди

Муаммар Қаззофийнинг амакисининг ўғли “ Ливия миллий кураш фронтининг” рахбари Ахмад Қаззофий ад-Дам, БМТ ташкилоти ва қатор йирик давлатлардан 2011 йилги воқеалардаги иштироки учун узр сўрашни талаб қилди.

“Муаммар Қаззофийни Ливия рахбарлигидан йиқитилган вақтдан бери, Ливия мана олти йилдирки зимистон ва вайроналикда яшамоқда. Ушбу ўтган йилларга бирор-бир таъриф бериш мумкин эмас.

Буткул вайроналик, инсонларни  азоб уқубатлари. Буларнинг бари БМТ хавфсизлик кенгашининг Ливия бўйича қабул қилган но қонуний резалюцияси туфайлидир” деди.  

Ахмад Қаззофийнинг фикрича, “Ливиянинг бундай аянчли ахволи,  БМТ ва Хавфсизлик кенгаши маъсулдир. Улар,  миллионлаб уй жойсиз ва яшаш учун хеч вақоси йўқ холда қолган ливияликлардан узр сўрашлари шартдир.

2011 йилиги қарорлар ишончсиз маълумотлар асосида қабул қилинган эди.

Ливиядаги уруш хато эди, буни урушга алоқаси бўлганларнинг қарийиб барчаси тан олишди”.  

Эслатиб ўтамизки 17 феврал кунини Ливия “Араб бахори” бошланган кун сифатида белгилаб қўйди.

 

back to top