Минглаб америкаликлар ўзларини мусулмон дея эълон қилишди

Минглаб америкаликлар ўзларини мусулмон дея эълон қилишди

Нью-Йоркнинг асосий майдони бўлмиш Таймс –скверга минглаб америкаликлар мухожир мусулмонларни қўллаш учун намойишга чиқишди.

Намойиш “ Мен хам мусулмонман” лозунги остида ўтди. Унда Трампнинг мусулмон муҳожирларига қарши сиёсатига норозилик намойиш этилди.

 Қаршилик намойишини шахар мэри Билл Де Блазио хам қўллаб қувватлади.

Ўзининг твиттер сахифасида у қуйидагиларни ёзди: “ Мен бугунги намойишни қўллайман, чунки бизнинг шахар барча Нью-йоркликларга тегишли”

Ижтимоий тармоқларда тадбир фаоллари  Трампнинг қарорига ўз муносибатларини #IamAMuslimToo хештеги орқали изхор қилмоқдалар.

 Эслати ўтамизки, Дональд Трамп етти мусулмон давлат фуқороларига Америкага киришни тақиқлаб қўйган, улар қуйидаги давлатлардир: Сурия, Ироқ, Эрон, Ливия, Яман, Судан ва Сомали.

 

back to top