Канаданинг Бош вазири, Трампга эътироз ўлароқ мусулмонларни қўллади.

Канаданинг Бош вазири Жастин Трюдо АҚШ президенти Трампнинг мухожир мусулмонларга қарши қаратилган қарори натижасида, канадага келаётган мусулмон мухожирларни қабул қилишни тасдиқлади.
“ Канада давлатининг очиқлик сиёсатига сабаб, канадаликлар бизнинг мухожирлик тўғрисидаги системамизга ва чегараларимиз дахилсизлигига. Хамда биз ёрдамга ва хавфсизликка мухтож инсонларни қўллашимизга ишончларидир.” деди у, парламент йиғилишидаги чиқишида.
Трюдо, ёрдамга мухтож инсонларни қабул қилиш билан хавфсизлик системаси ўртасидаги мувозанатни сақланишига ваъда берди .
Январ ойининг охирларида Дональд Трамп,Сурия қочқинлари ва етти мусулмон давлат фуқороларига Америкага киришни тақиқлаб қўйган эди ( Сурия, Ироқ, Эрон, Ливия, Яман, Судан ва Сомали).
Оммавий намоишлар натижасида АҚШ федерал суди мазкур шов-шувга сабаб бўлган қарорни амал қилишни тўхтатиб қўйган эди.
Трамп маъмурияти апеллация судида, суд қарорини бекор қилиш уддасидан чиқмади.
Ўша вақтда АҚШдан Канадага келаётган мухожирлар оқими уч карра кўпайган эди.