Масжидга хужум қилган жиноятчини аянчли тақдири.

Кўпинча инсонлар қилган ёвузликлари учун бу дунёнинг ўзидаёқ жазо оладилар, , 2011 йилги терактдан икки кун ўтиб масжидга ҳужум қилган исламофоб бунга ёрқин мисолдир.
2001 йил 13 сентябр куни АҚШнинг Сиетл шаҳридаги Идрис масжидига номаълум эркак қўлида ўқ отар қурол ва бир идишда бензин билан ҳужум қилади. У масжиддаги мусулмонларга қарата ўқ узмоқчи бўлади, бироқ уни қуроли ишламай қолади. Шундан сўнг тажовузкор ишдаги бензинни масжидга тўкиб ўт қўймоқчи бўлади, бу сафар хам режаси амалга ошмайди. Шундан сўнг масжиддан қочиб чиқиб машинасига ўтиради ва микрораён бўйлаб айланиб қочмоқчи бўлади, Аллоҳнинг изни ила у телефон буткасига машинасини уради ва полиция тарафидан қўлга олинади. Масжидга ҳужум уюштирган киши Патрик Каннингем микро автобус ҳайдовчиси бўлиб чиқади. У микро автобусида ногиронларни олиб юриш билан шуғулланар эди.
Суд зали у ўз қилмишидан пушаймонлигини айтиб масжиддагилардан узр сўрайди, ўз қилмишини 11 сентябрда бўлган терактдан таъсирланиб ҳиссиётга берилиб қилганлигини айтади.
2002 йил 17 декабрь куни Каннигемни суд 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилади.
Кўп ўтмай маҳбус оғир дард- амиотрофический склероз ( Лу Гериг хасталиги)га йўлиқади.
Натижада унинг икки қўл ва оёғи ишламай қолади(Сеаттле Тимес).
Хасталигини инобатга олган суд, 2004 йил 15 июльда уни озодликка чиқаради. Уч ҳафта ўтган мазкур хасталик сабаб Каннингем ўлади.
Аллоҳ бу дунёнинг ўзидаёқ жазолаб қўйишга қодир, охиратдаги жасоси эса Ўзига аён.