Муҳожирлар Россия квотаси билан Ҳаж зиёратига боришлари мумкин

РИА Янгиликлари ҳабар беришича Россия муфтийлари кенгаши раҳбари Равил Ғайнутдин Саудия Арабистони ҳукуматидан Марказий Осиёдан келган муҳожирларга 20,5 мингта жойдан иборат Россия квотаси бўйича Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат беришларини сўрадилар.
Ҳаж Ислом динида муқаддас саналган Маккага зиёрат бўлиб ҳар бир мусулмон ҳаёти давомида бир маротаба бўлсада адо этиши фарздир. Давлатлараро тузилган битимларга кўра ва аҳоли сонига қараб Саудия Арабистони ҳар бир давлатнинг мусулмонлари Ҳаж мавсумида зиёрат қилишлари учун маълум бир сонда квота ажратиб беради. Ҳар бир миллион аҳоли учун 1000та квота ажратилади.
«Европа давлатлари учун Саудия Арабистони қуйидаги имтиёзларни беради: Европада яшайдиган ишчи муҳожирларга Ҳаж зиёрати учун истиқомат қилаётган давлат аҳолисига берилган квота орқали Ҳажга виза олиб зиёратга боришлари мумкин. Биз ҳам ўз ишчи муҳожирларимиз учун маълум бир миқдорда квота ажратишга тайермиз. Улар камчиликни ташкил этсаларда, бунга ҳақлари бор», дейди Ғайнутдин.
Муфтий таъкидлаб ўтганидек муҳожирларнинг таҳминан 200-400нафари квота орқали зиёратга боришлари мумкин. Россия Муфтийлари кенгаши Саудия Арабистони ҳукумати ушбу таклифга рози бўлади деган умидда.
Шунингдек Равил Ғайнутдин нафақат Ҳаж зиёрати балки йил давомида қилиш мумкин бўлган Умра зиёрати ҳақида ҳам сўз юритмоқдамиз деб таъкидлаб ўтти. Муфтий сўзларига қараганда ишчи муҳожирлар Саудия Арабистонига асосан Умра зиёрати учун борадилар.
Москва муфтийси Илдар Алаутдинов РИА ҳабарларига пойтахда ишлайдиган ишчи муҳожирларнинг жуда катта фоизи зиёратга боришлари мумкинлигини маълум қилди.