Францияда мусулмонлар ва христианлар ҳамдўстлиги куни бўлиб ўтади

Франциядаги Ислом-христиан гуруҳи ва экуменик жамоаси вакиллари 2017 йилнинг 5 майдан 8 майга қадар мусулмонлар ва христианлар ҳамдўстлиги кунларини ўтказишни режалаштирмоқдалар. Тадбирга асосан 18дан 35 ёшгача бўлган ёшларни таклиф этадилар.
Тадбирнинг мавзуси - «Ўзимизда Ҳудо борлиги ҳиссиётини уйғотиш».
Экуменик марказнинг асосий фаолиятидан ташқари тадбир дастурига мусулмонлар ва христианлар ўртасида ҳамжиҳатлик ўрнатишга бағишланган семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Мусулмонларга ибодат учун алоҳида жойлар ҳозирланади. Христианлар эса ибодат қилишга Муроса масканида йиғилишади.
Ватикан Радиоси ҳабарларига кўра тадбирда асли Суриялик француз шоири Холид Румо, Страсбург университети профессори протестант теологияси педагоги Ральф Штейли, суфийлик биродарлиги «Алавия» жамоаси етакчиси Холид ибн Тунис ва Тэзе жамоаси бош роҳиб Алоис ўз нутқлари ила сўзга чиқадилар.
Parle-moi d’islam («Менга Ислом ҳақида сўзлаб бер») муассасаси раиси Кагина Багул ва Бирлашган Франция протестантлик черкови роҳиби Мирель Акуала Қурон ва Инжилда келтирилган мисраларни кўриб чиқиб муқаддас китоблардан тегишли парчалар келтирадилар.
Мусулмон-христиан тадбир қатнашчилари «Фикр эркинлиги, муқаддас нарсага ҳурмат: айни жамиятда диндорлар, ғайридинлар ва бошқалар ўртасидаги мувозанат қандай бўлиши кераклиги» деган мавзуда музокаралар олиб борадилар. Шунингдек тадбирда Паркинсон касаллигига чалинган беморларга ғамхўрлик кўрсатадиган роҳиба иштирок этиши ҳам таҳмин қилинмоқда.
Тэзе экуменик жамоаси аъзолари одамийлик, меҳрибонлик, дин ва илм фан ўртасидаги боғлиқлик ҳақида суҳбат юритадилар.
Тадбирга Суриялик муҳожир оиласи билан Тэзе шаҳрида истиқомат қилувчи рассом Абдулсаттор Мансур ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.