Сурия ҳукумати Женевада мухолифат вакилллари билан учрашди

Сурия ҳукумати Женевада мухолифат вакилллари билан учрашди

Куни кеча Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хайриҳохлиги ва кўмаги остида Сурия бўйича музокаралар расман бошланди.

Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати музокараларнинг очилиш маросими доирасида бир даврада юзма-юз келишган ва бир-бирларини илиқ кутиб олишган.

Reuters маълумотларига кўра, бу уч йилдан буён биринчи марта кузатилаётган ҳодисадир.

Саломлашиш маросимида БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стефан де Мистура нутқ сўзлади. У музокараларда кузатилган силжишни қайд этди, бунга хусусан, Остонадаги учрашувлар натижасида эришилганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунга қарамай, Мистура Суриядаги низони тинч йўл билан узил-кесил ҳал қилиш учун ҳали кўп ишларни бажариш кераклигини таъкидлади.

 

back to top