Германияда кунига ўн нафар қочқинларга ҳужум содир бўлмоқда

Германия Ички ишлар вазирдиги ҳабар беришича хар куни ўнга яқин қочқинларга ҳужум қилинмоқда.
Ўтган йилнинг ўзида қочқинлар ва уларнинг бошпаналарига 3,5 мингта ҳужум қайд этилган эди.
Йил мобайнида бу каби ахлоқбузарликлар туфайли 560 нафар инсон зарар кўрди, улардан 43 нафарини болалар ташкил этади.
Маълумотларга қараганда турар жойларидан ташқарида қочқинларга 2 минг 545 маротаба ҳужум уюштирилган. Уларнинг бошпаналарига 988та ҳужум содир этилган. Бир йил аввал бу сон 1минг 31 маротабадан ошганини таъкидлаб ўтилган эди.
Бундан ташқари гуманитар ташкилотлар ходимлари ва кўнгилилларга 217 маротаба ҳужум қилинган эди.
Германия Ички ишлар вазирлиги «Ўз ватанларини ташлаб Германиядан бошпана тилаб келган инсонларга хавфсиз ҳаёт ҳуқуқларини таъминлаб бериш керак», - деб ўз баёнотида ҳабар берди.