«Франция Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олмоқчи»

Таҳминларга кўра тез орада Франция Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган мамлакатлар қаторига киради. Ушбу мавзуда президентга 154 нафар парламентрийдан иборат бўлган гуруҳ расмий хат билан мурожаат қилди.
«Франция ушбу можародаги боши берк кўчадан чиқиш истагини аниқ ва лўнда билдириб, Фаластин халқи ўз йўлини танлашга ва мустақил давлат тузиш ҳуқуқига эга эканлигини баён этиши лозим.
Франция журналистлари қўлга киритган ушбу хатда жумладан: «У халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келади ва албатта Исроил давлати хавфсизлигига таълуқлидир» - дейилган.
Ҳабар берилишича хатни имзолаганлар қаторида барча сиёсий партиялар аъзолари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз фаластинликлар ўз давлатлари сархадлари 1967 йилдаги Олти кунлик урушдан аввалбўлган чегаралар бўйича ўтишини талаб қилишмоқда.