Канада парламенти мусулмонлар химоячиси
 
 
															
						Канада бош вазири Жастин Трюдо бошчилигидаги Жамоатчилик палатаси аъзолари, исломафобияга қарши электрон эътирозларни қабул қила бошлади.
Эътирознин асосий йўналиши, исломафобликнинг хар қандай кўриниши, ирқчилик ва таҳқирлашга қарши қаратилган. Бундан ташқари эътирозда исломга нисбатан адоват қўрқинч холатини олдини олиш бўйича чора тадбирларни ташкил қилиш, хамда ирқчилик ва таҳқирлашларга қарши курашувчи қўмита ташкил қилиш бўйича хукуматга олдига талаб қўйилган. Ушбу мурожатни, парламент Либерал партияси вакили Икра Холид ташкил қилган. Daily Sabah хабар беришича Холиднинг бу мавзудаги фаоллиги телефон ва электрон мактублар орқали таҳдидларга сабаб бўлди. Ушбу мурожатни либералчиларнинг парламентдаги кўпчилик овозга эга бўлгани ва янги демократик партия томонидан қўллаш хисобига қабул қилишга эришилди. Бироқ консерваторлар бу ишга катта қаршилик кўрсатдилар.
 
     


