Туркия жамғармаси Ливияга гуманитар ёрдам юборди
Туркиянинг инсонлар ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоялаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш фонди (IHH) урушдан талофат кўрган Ливиянинг Сирт шаҳри аҳолисига ёрдам кўрсатди.
IHH ижроия Кенгаши аъзоси Ахмет Сарикурт "Анадолу" агентлигига ҳабар беришича, гуманитар ёрдам 400та оила ўртасида тақсимланади. Унинг айтишича фонд ўз харакатларини маҳаллий нодавлат ташкилотлар билан мувофиқлаштиради. «Уруш бошлангандан буён можаронинг қайси томони ва мамлакатнинг қайси ҳудудидан бўлишидан катъий назар IHH барчага ёрдам бериш йулларини излайди» - дейди Сарикурт.



