Исломни янги қабул қилганлар сони хайратга сабаб бўлди
Якшанба куни чоп этилган, Gatestone Institute тадқиқот ташкилотининг маълумотига кўра, Буюк Британияда эҳтиёж пасайиши туфайли юзлаб черковлар ёпилаётган бир пайтда, юзлаб масжидлар очилмоқда.
Ташкилотнинг фикрига кўра, черковда ибодат қилувчилар сони 679 000 га тушиб кетган пайтда, 2020 йилга келиб Лондонда масжидга борувчи мусулмонлар сони 683 000 етади, деб хабар беради IslamNews нашри World Tribune дан иқтибос келтирган холда. Gatestone Institute ҳисоботида, Лондонда 423та янги масжид очилган бўлиб, эхтиёж пасайиши туфайли эса 500та черков ёпилгани хақида маълумотлар келтирилган. Эски ёпилган христиан черков биноларининг баъзилари турар жойларга айлантирилган бўлса, баъзилари Бирлашган Хайатт ва мқ.Пётр черковлари каби масжидга айлантирилган. “ Нафақат бинолар исломийлашяпти, балки одамлар ҳам. Исломга кирганлар сони икки баробар кўпайди” –дейилади ҳисоботда. Аслида Gatestone ташкилоти исломий мавзуларда ўзининг тескари қарашлари билан исломофобияни ёювчи сифатида таниқлидир (юқоридаги хисоботнинг асл мақсади ҳам шу бўлса керак), шунга қарамай, у ерда келтирилган маълумотлар нафақат Британия, балки унинг ташқарисидаги мусулмонларни ҳам қувонтиради. Аҳир, диндан йироқ европаликлар тобора исломийлашиб, ҳаётини иймон сари бурмоқдалар.



