Аэропорт ва вокзалларда намозхоналар яна очилади
Қозоғистон Дин ва Фуқаролик Ишлари Вазирлиги намозхоналарни қайта очиш талабини қайта кўрибчиқти.
Хабарда: “Диндорларнинг талабларини инобатга олиб, бунда давлатнинг демократик тамойилларига асосланган холда, диний бинолар ва диний адабиётларни таркатиш учун иҳтисослаштирилган стационар(муқим) жойлардан ташқарида диний тадбирларни ўтказишга мўлжалланган хоналар жойлашувини белгилаш Йўриқномасининг янги нашри тайёрланди” дейилади. Йўриқномада принципиал янгилик, бундай жойларнинг давлат ташкилотлари ва муассасаларидан энг кам 300метр узоқда жойлашишига доир талабнинг бекор қилинишидир. Такидланишича, бундай талаб, замонавий аҳоли пунктлари хусусиятларига мос келмаяпти. «Йўриқноманинг янги нашри, темирйўл вокзаллари аэропортлар ва портлар каби, инсонларни узоқ вақт мажбуран ушланиб қолиши мумкин бўлган жойларда диний тадбирлар учун хоналар очилишига рухсат беради. 300 метрдан кам бўлмаслик талаби эса фақат диний бўлмаган таълим муассасаларига нисбатан қолдирилди», - деб изоҳ беришган вазирликда. Шу билан бирга, намоз ўқиш хоналарини очилишида маълум талабларга риоя этиш кўзда тутилган. Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, тахорат учун сан узел билан таъминланган ва умуман санитария –эпидемиологик талабларга жавоб бериши керак. Бу талаблар, диний амалларни бажарувчиларга муносиб шароитларни таъминлаш мақсадида киритилган. “Объект эгаси жорий қонунчилик доирасида ушбу хонанинг санитария, ёнғин ва бошқа хавфсизлигига масъулдир”, -дейилади, йўриқноманинг проектида. Ушбу норматив хужжат маъқулланса, намоз ўқиш хоналари янги шароитда очилиши кутилмоқда.



