Мусулмон дунёси Санкт-Петербургдаги қўпорувчиликни кескин қоралади

Мусулмон дунёси Санкт-Петербургдаги қўпорувчиликни кескин қоралади

Мусулмон дунёси Санкт-Петербург метросида содир этилган терактни қоралаб, терроризмнинг миллати ва дини бўлмаслигини яна бир бор элатиб ўтди.

Жиддадаги ўнлаб мусулмон давлатларини бирлаштирувчи Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Россиядаги терактни қоралаб, жабрланувчиларга ҳамдардлик билдириб тез орада соғайиб кетишларини тилаб қолди. Arab News ҳабар беришича Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг бош котиби Юсуф Усаймин ташкилот таркибидаги давлатлар сингари ҳеч қандай динда терроризмни оқловчи омиллар йўқлигини таъкидлади. Санкт-Петербургдаги террактни ғарб мамлакатлари рахбарлари ҳам қораладилар. Ушбу ҳодисага АҚШ президенти Доланд Трамп «бу жуда дахшат, мутлақо дахшатли воқеа», Германия Ташқи ишлар вазири Сигмар Габриэл эса «бу айбсиз инсонларга ҳоинлик» деб изоҳ бердилар. Санкт-Петербург метросининг «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станциялари оралиғида содир этилган теракт оқибатида жабр кўрганлар сони 14 нафарга етди.

back to top