Америка армияси подполковники Ислом динини қабул қилди

Америка армияси подполковники Ислом динини қабул қилди

Майкл Барнс насронийлар оиласида Луизиана штатида катта бўлди. Улар хафтада уч маротаба черковни зиёрат қилар эдилар.

All American Muslim ҳабар беришича, Майкл Жарвис номли насронийлар коллежини тамомлаб, 23 ёшида Америка армиясига аъзо бўлган. Германиядаги Американинг ҳарбий базасида хизмат қилиб юрган пайтида доим Ислом ва унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берувчи мусулмон аскар билан танишиб олди. У Майклни шу қадар ғазаблантирар эдики, ҳатто бир куни уни Ислом ва насронийлик ҳақидаги музокарага таклиф этти. Ушбу баҳсда 30 нафар аскар иштирок этди. Мавзуга чуқурлашмаган ҳолда Майкл шундай дейди: «Бу аскар баъзи бир далиллар келтириб ҳамда ўз динини ҳимоя қилиб, Исломни мен учун янги кўринишда очиб берди». Ҳайратланганини таърифлаб: «Олган маърифатим батамом зиддиятга учради ва мен учун рухий тушкинлик ва шармандалик бўлди. Мени диним гўёки ҳақиқатга асосланган бир истехқомдир деб уйлар эдим. Мен ўзимни динда инсон сифатида ким деб англашимдаги ишончим, эътиқодларим илк бор ларзага учради». Баҳсдан сўнг Майкл Барнс Исломни ўрганишга қарор қилди. Хар куни ишдан келиб саотлар мобайнида Қуръон ва Инжилнинг таржималарини ўқишни бошлади. Икки йил ўрганиш натижасида у Ислом дини ҳақида чуқур билимга эга бўлди: «Менинг энг севган Қуръондаги парчадан бири бу: ақл-идрокли инсон ва оддий ҳаракат бажарувчи инсонлар бирми деган саволдир. Исломда мени қизиқишимга сабаб бўлган нарса ана шудир. Менга файз келтирадиган ҳаракатларни ўзим бошкараман ва имом олдида жавоб беришим шарт эмас». Тайер эканлигини англаганидан сўнг у Исломни қабул қилди ва исмини Ҳолид Шаббоз деб ўзгартирди. Ҳозирда Шаббоз АҚШ армиясида лейтенант-полковник (подполковник лавозимига тенгдир), иккита докторлик ва учта магистрлик даражасига эга. Баъзи бир Исломга кирган Америка аскарлари маслаҳат ва ёрдам сўраб менга мурожаат қиладилар. Атиги уч ой аввал махсус кучлар катта сержанти йиғлаган ҳолда Шаббоз ёнига келиб: "Мен Ислом тўғрисида уч йилдан бери ўйлаб юрибман ва ҳозир Шаходат келтиришга тайёрман"- деб айтди.

back to top