АҚШ: «Мусулмон қўшнингиз билан танишинг»
АҚШда «Мусулмон қўшнингиз билан танишинг» деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Жанубий Каролина штатидаги Гринвиль шаҳрида «Мусулмон қўшнингиз билан танишинг» деб номланган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди. Гринвиль масжидида бўлиб ўтган ушбу тадбирга юздан ортиқ одам ташриф буюрди. Исломий марказ меҳмонларидан бири Фицпатрик хонимнинг айтишича, дугоналари уни масжиддаги очиқ эшиклар кунига боришдан қайтаришга уринишган, аммо у барибир келган ва келганига мутлақо афсусланмаган. «Бу мен учун жуда ажойиб тажриба бўлди», дейди у.



