Кимошди савдосида Жазоир, Усмонийлар даврига оид тарихий хужжатларини сотиб олди.

Кимошди савдосида Жазоир, Усмонийлар даврига оид тарихий хужжатларини сотиб олди.

Жазоир хукумати, 3 апрел куни Усмонийлар Империяи даврига оид 600 тарихий харита ва қўлёзмаларни харид қилгани хақида эълон қилди –дейди Hürriyet.

Жазоир маданият вазирлигининг баёнотига кўра, тарихий хужжатлар, Франциядаги очиқ савдодан ўтган хафта сотиб олинган. Жазоир Усмонийлар давлатининг таркибида бўлган даври ва Франция тарафидан оккупация бошланиши даврига оид хужжатлар, Франциянинг Тулуза шахрида жойлашган Marambat-Malafosse очиқ савдо уйидан харид қилинган. Вазирликда на қиймати ва на чуқурроқ мазмуни хақида, балки “Улар қўлёзмалар, фоторасмлар, хариталар ва ноёб қитоблардан иборат”, экани айтилган холос. Вазирликда яна, бу хужжатларни қўлга киритиш учун ариза топширган “бирнечта хусусий коллекционер ва Франция ташкилотлари” билан шиддатли рақобат бўлганини билдиришган.

Вазирлик яна, “бу хужжатлар жазоирлик тадқиқодчиларга тарихни ишончли манбалардан ўрганиш имконини беришини” баён қилган. Жазоирда Усмонийлар хукмронлиги тахминан 300 йил, 1518 йилдан 1830 йилларгача. Француз истилоси эса 1830 йиллардан 1962 йилгача давом этган. Анчадан бери Жазоир хукумати, Француз мустамлакачиларини Усмонийлар даврига оид ўн минглаб тарихий хужжатларни ўғирлашда айблаб келади.

 

back to top