Мисрлик мусулмонлар насроний юртдошларини қўллаб-қувватладилар
Мисрлик мусулмонлар насронийларга ёрдам бердилар. Танта ва Александрия шаҳарларидаги черковларда содир этилган терактдан сўнг мусулмонлар ярадор ватандошларига қон топшириш учун навбатга турдилар.
Бугун мусулмонлар насронийлар билан портлашдан жабр кўрганлар хотирасига шамлар ёқдилар. Дафн қилиш маросимида мусулмонлар насронийларга таъзия билдириш пайтида қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимаи-шаҳодатни келтирдилар.
9 апрел санасида террорчи гавжумлашган Тантадаги черковда портлаш содир этди. Теракт натижасида 31 нафар инсон ҳалок бўлди, 80 нафар киши жабрланди. Иккинчи портлаш Копт черкови патриахи Тавадос ll нинг хизмати вақтида Алаксандрия ибодатхонасида содир бўлди. Полициячилар террорчини металлодетекторни четлаб ўтишга урунган пайтида тўхтатдилар ва у шу заҳотиёқ бомбани портлатди. Александрияда содир этилган теракт туфайли 17 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, улар 7 нафари полициячилар эди.



