Машҳур юлдузлар твиттер тармоғидаги саҳифаларини сурияликларга ҳавола этдилар
Сурияликларга нисбатан бирдамлик белгиси сифатида машҳурлар ўз саҳифаларини Суриянинг гуманитар ташкилотлари ҳодимларига #withsyria хэштэги остида бир кунга бердилар.
Ирландиялик актёр Роберт Шиэн жон деб ўз саҳифасини Дамашқдаги гуманитар ташкилот ҳодимига ҳавола этди. Шиэннинг саҳифасида кун давомида тақдим этилган барча маълумот ва ҳабарлар Хайдар томонидан намоиш этилди. «Менинг исмим Хайдар. Мен Дамашқ шаҳриданман. Суриялик қочқинларни бош пана билан таъминловчи ташкилотда ишлайман. Уруш бошланишидан аввал студент эдим. Ўша даврларда ҳамма нарса одий эди, ҳаётни борича қабул қилар эдим. Аммо сўнг...сўнг одамлар ўлишни бошлади. Уруш бошланган ондан бошлаб ҳаётим яккаланиб қолди. Мен ўшанда кўп дўстларимни йўқотдим. Улар ҳалок бўлдилар баъзилари қамоқда қолиб кетишди. Оҳирги олти йил ичида жудаям кўп оғир кунлар кечирдим. Айниқса мен учун жуда оғир қайғули кун - бу амакимнинг ўғли ва энг яқин дўстим йўқотган куним бўлди. Кунлардан бирида мен Каламун шаҳрида пистирмага тушиб қолганимда тасодифан жуда оғир яраланган инсонга дуч келдим, уни ташлаб кетмаслигимни ёлворар эди. Жуда оғир қийноқлар билан ўлаётганида мен унинг ёнида бўлдим», - деб изоҳ қолдирди Хайдар. Шунингдек #withsyria акциясида ўз твиттер саҳифасини Ровби исимли Суриядаги гуманитар ташкилот ҳодимига бериб норвегиялик актриса Мариэлла Фрострап ҳам иштирок этди. «Салом, менинг исмим Ровби, мен Ливандаги Суриялик қочқинларга ёрдам ташкил қилиш марказида ишлайман. Суриядаги инқилоб мени академикдан фаолга айлантирди. Мен ўз ўзимдан қочаман, ичимда ўз қўрқувларим ва умидларимни сақлаб юраман. Уруш туфайли мен дўстларим ва оиламни йўқотдим: ким вафот этган, кимдур эса бедарак йўқолган. Хар бир Суриялик бу каби дардларни бошидан ўтказган. Менинг энг севимли хотирам, бу бир аёл чодирда мактаб очишимизни сўраб келгани хақидаги хотиралар. Бугунги кунда 1500 талабамиз бор. Болаларнинг беғубор боқишлари, уларнинг қўшиқ куйлашлари ва камалак рангларидек жиловланадиган расмлари менга Сурияда урушни тўхтатиш мақсадида халқаро ҳамжамият қўлидан келган ишни қилади деган умид бағишлайди. Урушга чек қўйиш лозим. Сурияликлар ҳам инсон ва улар тинч яшашга лойиқлигини эслатиш учун қўллаб қувватлашни давом эттириш керак», - деб ёзди Ровби Норвегиянинг махшур актрисасининг твиттер саҳифасида. Олти йиллик урушдан 2016 йил болалар учун энг дахшатли кечди, шу йилда 650 нафар болалар ўлдирилди. 300дан ортиқ шифохоналар ҳужум нишонига айланди. 1 миллиондан ортиқ инсонлар Суриянинг уруш олиб борийётган ҳудудларида қолиб кетганлар.



