Мусулмонларнинг маърифат даври ва Европанинг қоронғулик даврлари: хозир бунинг акси содир бўлаяптими?
Кўпчилигимиз мактабда Европанинг «қоронғу асрлар» деб аталмиш даври тўғрисида маълумот олганмиз. Ўрта асрдаги Европанинг коронғу асрлари - бу буюк Рум империясининг барбод бўлиши ва Европанинг дахшатли, тартибсизлик ва ёритиб бўлмас зулмат жарига қулаш давридир.
Европанинг маданий, иқтисодий ва ижтимоий таназзулга учраши даври VI-XIII асрларга тўғри келади. Айнан шу замонда Араб яриморолида маърифатчилик кескин ривожлана бошлади ва айнан шу вақтда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар, Қуръони карим нозил бўлган ва Ислом илми кенг тарқалишни бошлаган. Ислом дини Арабистон ва қўшни худудларнинг ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириб юборди. Бу мақолада Ислом тўғрисида эмас, балки Қоронғу асрлар даврида мусулмон дунёси вакиллари томонидан қилинган оламшумул кашфиётлар тўғрисида сўз юритамиз.
Айнан шу замонда Ибн Ҳайсам ёруғлик нурлари устида ишлар олиб борган эди ва натижада пинхол - камера ёки стеноп номли камерани дунёда биринчи бўлиб ихтиро қилди. Пинхол-камера бу ёруғлик энергиясининг тўғри тақсимланиши қонуни асосида ишлайдиган фотографик қурилманинг соддалашган кўриниши. Ал Хайсам ихтиросида объектив бўлмаган, унинг ўрнига 1 миллиметрлик тешикдан фойдаланган. Ёруғлик нурлари тешикдан ўтиб тўғри чизиқ шаклида хар томонга тарқалиб расм шакллантирган. Хозирги кунда пинхол ёрдамида олинган оптик расмлар ўзининг аниқлиги билан ажралиб туради. Унинг ихтироси ва илмий усули кейинги асрларда ҳам қўлланилган, унинг исмини эса унутишган ва зулматга ғарқ этганлар.
Ўрта асрларнинг бошқа қахрамони - Фотима Ал-Фихри, у Фес шаҳрида дунёда фаолият кўрсатаётган дорифунунларнинг энг қадимгисига 859 йили асос солган. У билан бирга масжид ҳам қурилган. Бу ходиса ҳам зулмат даврига тўғри келади.
Барчамиз севиб истеъмол қиладиган қахва, алгебра, биология, астрономия ва кимё фанлари -булар ҳаммаси мусулмонлар туфайли Қоронғу асрлар даврида пайдо бўлган. Ва булар ҳаммаси европаликлар томонидан қайта кашф этилган ва буни қарангки барчаси салб юришлардан сўнг кашф этилган. Буюк кашфиётчилар орасида мусулмонлар исмлари анчагина. Яхшиямки кўплари дунё тарихида абадийлаштирилган, аммо анчаси «танганинг орка томони»да қолиб кетганлар.
Бугунги кунда Ислом дунёсига нима булаяпти? Гўёки зулматга бутунлай ғарқ бўлаётгандек. Бу нима, Ислом дунёсида Қоронғу асрларнинг бошланишими?



