Сомали болалари учун 165 миллион тўпланди
Амирликда Сомалидаги муҳтож болалар учун хайрия телемарафони ўтказилди. Ўтган жума куни «бир неча соат ичида» 165 миллион дирҳам ($45 миллион) тўпланди.
Мамлакатдаги бир неча телеканалларда эфирга узатилган бу тадбир кутилганидан бир неча баравар катта натижа берди. Амирлик Қизил Яримой жамиятига нафақат корхона ва ташкилотлар, балки оддий фуқаролар ҳам мурожаат қилиб, Сомалидаги муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишди.
Тўпланган маблағлар Сомалида 25 йилдан бери давом этиб келаётган қаҳатчиликдан азоб чекаётган аҳоли учун озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонлар сотиб олишга сарфланади.
Ўтган чоршанба куни Могадишода Амирлик томонидан юборилган инсонпарварлик карвони портлатиб юборилган эди. Ҳукуматнинг салбий баҳосига қарамай, Сомалига юборилаётган юклар оқими тўхтатилмаслиги маълум қилинди.
Манба: The National



