Фуқаролар масжидда бепул тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин
Шимолий Техаснинг Ричардсон шаҳрида жойлашган Ислом ассоциацияси бепул тиббий ёрдам ташкил этди.
Покистонлик эр-хотинлар- доктор Амер Шакил ва Халида Ясмин бепул тиббий хизмат кўрсатувчи клиника очишни 1999 йилларда режалаштирган эдилар. Ночорларга ёрдам бериш истаги ушбу ишни бошлашларига сабаб бўлди.
«Амер шахсий клиника очишни орзу қилар эди», - дейди рафиқаси Халида. Хаммаси хадя қилинган тиббий ускуналардан бошланди, уларни масжид худудидаги хонага жойлаштирдик. 18 йил ичида шифокорнинг хонаси бир бошли клиникага айланди. Бу ерда терапевт, стоматолог, окулист, гинеколог ва бошқа мутахассислар кўригидан ўтиш мумкин. Клиникада фақатгина суғуртага эга бўлмаган беморларни қабул қиладилар. Хар йили 2000га яқин фуқароларга ёрдам кўрсатилади.
« Биз суғуртаси ва пули йўқ беморларни қабул қиламиз. Улар бошқа хеч қаердан ёрдам олаолмайдилар. Бошқа клиникаларда даволаниш жуда қиммат», - дейди доктор Ясмин. 15 нафар шифокор ишдан холис вақтларини бепул ёрдам кўрсатишга сарфлайдилар.
«Бизда ҳеч қандай молиявий манбалар йўқ, аммо Яратган томонидан берилган барака бор, шунинг учун биз деярли 20 йил давомида бепул ёрдам кўрсатиб келмоқдамиз», - дейди доктор Амер.
Ричардсон масжидидаги клиникада барча дин вакилларига бирдек хизмат кўрсатилади.
Ушбу клиника ягона эмас, ундан ташқари шимолий Техаснинг бир неча масжидлари худудида бепул хизмат кўрсатилмоқда.



