Абу-Дабида 190 нафар жуфтлик оила қурди
Абу-Дабида 190 нафар келин-куёвларнинг ноодатий никоҳ маросими ўтказилди. Маросим Шайх Заййид ибн Ҳамдан ибн Зайд Наҳён ва шайх Муҳаммад ибн Зайд Нахённинг қизининг никоҳ тўйларига бириктирилган ҳолда бўлиб ўтди.
Зиёфатга Шайх Муҳаммад ибн Рашид Мактум, вице-президент ва БАА Вазири ва Дубай раҳбари Шайх Муҳаммад ибн Зайд, ҳамда Олий кенгаш аъзолари ва Шаржа, Фужайра, Ажман, Умм-Ал-Қувайн, Рас-Ал-Хайма амирликлари раҳбарлари ташриф буюрдилар. Булардан ташқари Шайҳ Ҳамдан ибн Муҳаммад ибн Рашид Мактум, Дубай меъросхўр шахзодаси, Шайх Мактум бин Муҳаммад бин Рашид ал Мактум, Дубай раҳбари ўринбосари, амирликлар шахзодалари, Бош вазир ўринбосари, шайхлар, вазирлар ва БААда истиқомат қилувчи дипломатик корпус аъзолари иштирок этдилар.
Шайхлар барча янги оилаларни табриклаб уларга баҳт тиладилар.



