Тунги клубдан Исломга: Қуръони Карим мени ҳаяжонланишга мажбур қилди

Тунги клубдан Исломга:  Қуръони Карим мени ҳаяжонланишга мажбур қилди

Бир француз Қуръони Каримни ўқиганида катта ҳаяжонни ҳис қилиб, Исломни қабул этгани тўғрисидаги ажойиб ҳикоясини «About Islam» шундай келтиради:

«Менинг исмим Антуан Бернандо. Мен 39 йил аввал Парижнинг Нейи-сюр-Сен номли энг бой қисмида таваллуд топганман. У ерда мусулмонлар жуда кам бўлгани ва мен насроний муҳитда ўсганим учун бошқа диндан хабардор эмас эдим.

2001 йили Америкада мусулмон бўлдим. Мен «дижей» бўлиб ишлаган тунги клуб олдида Франциядан келган жазоирлик билан танишдим ва унинг акаси туфайли Исломни қабул қилдим.

Аллоҳнинг амри билан биз айнан шу клуб олдида учрашдик. У энди шаҳарга келган эди ва менинг французча гапирганимни эшитиб қолди. Мен унинг кўчишига ёрдам бердим ва биз қўшни бўлиб қолдик. Шундай мусулмон ёнида бўлиш шарофати билан мен мусулмон бўлиш қандай эканини биринчи марта ҳис қилдим.

Назариями... ёки кўпроқ илоҳиёт бўйича, хуллас, Қуръони Карим билан биринчи учрашувим менга кучли таассурот бахш этди.

Мен ўша пайтда бетоб эдим. Хасталигимнинг аломатлари кўп эди ва уларни англай олмаганим учун соғлигимдан катта хавотирга тушдим. Мен бу ҳақда мусулмон қўшнимга айтгандим, у: «Балки Қуръон ёрдам берар», деди. Аммо унинг Қуръон калимаси билан даволашда тажрибаси йўқ эди.

Мен биринчи мартда Қуръони Карим билан ўзимиз турган ва базмлар уюштирадиган катта уйда танишдим. Биродарим ўзи билан марокашлик дўстини олиб келди, у менга Қуръонни ўқий бошлади. Мен эса қаттиқ ҳаяжонга тушдим ва қалтирай бошладим.

Олдинига бу ҳолат мени ташвишга солди, кейин-чи, «Бунда сен учун бир нарса бор», «Бу сенга кўрсатма!» сўзлари менинг қалбимни зарбадек титратди. Ушбу даъват мени лол қилди.

Мусулмон бўлиб, биринчи марта масжидга шаҳодат келтириш учун борганимда мени ўй босди: «Энди менга нима бўлади?! Агар оддий Қуръон ўқилганида шундай ҳолатга тушган бўлсам, юзлаб одамлар олдида ўқиганимда (шаҳодат калимасини айтганимда) нима бўлади менга?»

Ҳақиқат мени ҳайратда қолдирди, лекин мен ўйлаганимдек бўлмади. Қайтанга жўшиб кетдим, чунки мен томонга одамлар оқиб келар эди. Бу жуда катта оила эди! Улар мени ўзи билан олиб юрар, менга совға улашар ва пул берар... эди. Мен шу вақтгача билмаган буюк оилага аъзо бўлдим!

Мен АҚШда эдим, узоқ вақтдан бери оиламдан олисда эдим ва улар бошқа динга ўтганимни қандай қабул қилишларини билмас эдим. Оилам ва ўртоқларим мени қандай қабул қилишларидан ташвишда эдим.

Исломнинг биринчи туҳфаси – менга атрофимдагиларнинг бирдамлик ҳисси қайтгани. Ҳамма нарсанинг узвий боғланганининг таъсири кучлилиги мени титроққа соларди, барчаси тубдан ўзгарди. Мен жисмонан ўзгардим, мен ҳар кўринишда ўзгардим.

Ислом менга бағишлаган ҳамма нарсани қамраб оладиган оромни, хотиржамликни ва ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.

 

манба: azan.kz

back to top