Ал-Азхар университетида тубдан ўзгаришлар кутилмокда

Ал-Азхар университетида тубдан ўзгаришлар кутилмокда

Мисрда Ал-Азхар университетини бош имомининг лавозимини эгаллаш муддатини олти йил билан, сайланишини эса кетма-кет икки муддат билан чегаралаш тўғрисида қонун лойиҳаси кучга киради.

Миср парламенти аъзоси Мухаммад Абу-Хамид томонидан таклиф қилинган конун лойихасига кўра, қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда бош имомга нисбатан ишдан озод этишгача чора кўрилади.
Бундан ташқари Ал-Азхарнинг дунёвий таълим факултетларини алоҳида олий таълим муассасига ажратиш, ҳамда катта олимлар хайъатига тўрт нафар аёлни киритиш таклиф қилинди.
Аммо қонун лойиҳасига қарши чиққанлар ҳам топилди. «Таклиф қилинган қонун Ал-Азхарни барбод қилишга мўлжалланган Мисрликларнинг ва дунё Азхарийларнинг хохишига зиддир», - деб таълим маскани муаллими Ахмад Зарай баён қилди.

back to top