ЮНЕСКО Қуддусни ишғол қилишга қарши қарор қабул қилди
ЮНЕСКОнинг ижроия қўмитаси Исроилнинг Қуддус ва Ғазо секторидаги харакатларни қораловчи қарор қабул қилди. Ушбу қарор Фаластин етакчилари томонидан «халқаро хуқуқнинг ғалабаси» сифатида қаршиланди.
Қарор Қуддусни мустамлака шаҳри сифатида ифодалайди ва Исроилнинг унга нисбатан хукмронлиги «қонуний кучга эга эмас». Al Jazeera ҳабар беришича ЮНЕСКОнинг вакили маълумотига кўра ҳужжатни 22 давлат қўллаб қувватлади, АҚШ. Германия, Италия ва яна 7 давлат эса қарши чиқди.
Фаластин ташқи ишлар вазири Рияд Малки овоз бериш натижаларини ижобий қабул қилди ва «дунё Исроилнинг адолатсизлиги ва мустамлакачилиги олдида хақлар томонини қабул қилишни афзал кўрди» деб баёнот қилди.
«Биз ўзимизнинг меросимизни, маданиятимизни, ўтмишимизни ва келажагимизни химоя қиламиз» - деб айтди Малки.
Қарор ташаббускорлари - Жазоир, Миср, Ливан, Марокаш, Уммон, Катар ва Судан.
Айтиб ўтиш жоизки Фаластин 2011 йилдан бери ЮНЕСКОнинг аъзосидир.



