Президент “Қуръони Карим ва ҳадиси шарифни ўқиш-ёдлаш – VIII мусобақаси”да иштирок этди
Мусобақада нутқ сўзлаган Индонезия президенти Видодо Қуръони Карим ўқишнинг аҳамиятини таъкидлаб: “Ушбу мусобақа орқали Мусулмонларнинг Қуръони Каримни ўқишлари мақсад қилинмоқда.
Бу илоҳий Китобни ўқиш, англаш ҳамда ҳаётга татбиқ қилиш Мусулмонлар учун худди нафас олишдек заруратга айланиши лозим!” деб айтди.
Мусобақада қатнашган ҳофиз, ҳадисшуносларга ўз миннатдорлигини изҳор қилган президент Видодо қуйидагиларни таъкидлади:
Муҳими шуки, Қуръони Каримни ўқиб, уни ёдлаш баробарида ўрганганларимизни ҳаётимизда ҳам қўллашимиз, буйруқларига амал қилишимиз керак! Индонезия турли дин ва маданиятга эга халқлардан ташкил топган бир ўлка бўлишига қарамай, инсонларнинг тинч-осойишта яшашлари билан дунёга ибрат бўлиб келаётган давлатдир.
Биз Мусулмонлар Исломнинг фитна-фасодлардан узоқ, поклик ҳамда тинчлик дини эканини бутун ер юзига кўрсатишда давом этмоғимиз шарт!”
Дунёдаги энг кўп Мусулмон жамиятига соҳиб Индонезия ўлкасида 250 миллион аҳолининг юздан 87 фоизини мусулмонлар, 10 фоизни эса насоролар ташкил қилади.
Манба: aa.com.tr



