Австралия муфтийси тухмат қилган газета устидан ғолиб чиқди
"Австралия бош муфтийси, 2015 йилда Парижда содир этилган ва оқибатида 100дан зиёд инсон ўлимига сабаб бўлган террористик хуружларни қораламагани хақида The Daily Telegraph газетасида чоп этилган тухмат хабари бўйича очилган суд ишида ғолиб чиқди." деб хабар беради Al Jazeera.
Руперта Мердокнинг Newscorp компаниясига тегишли Сидней Таблоид газетаси, ўтган йилнинг ноябр ойидаги нашрида, доктор Иброҳим Абу Муҳаммад хақида хақоратли мақола чоп этганди.
Мақола, Австралия мусулмон жамоасининг эътирозлари ва кенг қамровли танқидларни келтириб чиқарди.
"Бош муфтий, Янги Жанубий Уэльс Олий суди ўз қарорини бош муфтий фойдасига чиқаргани ва бу масала хал этилганини билдиришдан мамнун" - дейилади австралиялик имомлар Кенгаши баёнотида.
Яна -" Ушбу суд қарори, австралиялик мусулмонлар ва оммавий ахборот воситалари орасида мутаносибликни яхшилаш учун қўйилган илк қадам бўлишига умид қиламиз" -дейилади баёнотда.
Муфтийнинг адвокати Мустафо Ҳайр ўз интервьюсида, олиб борилган ишлар тафсилотлари ошкор этилмаслигини айтган.
"Масала ечилгани ва қарор муфтий фойдасига чиқарилганидан мамнунмиз" -деган Ҳайр.
Асли Мисрлик, австралия сунний мусулмонларининг энг обрўли йўлбошчиси бўлган муфтий, Парижда содир этилган хуружларни қоралаб, қурбонларнинг оила ва яқинларига ҳамдардликни, таблоид газетада мақоланинг чоп этилишидан олдин билдирганди.
Абу Муҳаммад судда такидлашича, мақолада у хуружларни қорамасликда айлабланган.
Ўша мақолада, газета, муфтийнинг учта расмини биринчи қаторга жойлаган эди. Машхур уч маймун –“ ёмонликни кўрмайман, ёмонликни эшитмайман, ёмон гапирмайман” қабилидаги рамзни газета – “ муаммоларни кўрмайман, саволларни эшитмайман, инглиз тилида гапирмайман.” – деб сўзларини алмаштирган. Мақолани эса “ақлсиз муфтий” деб номлаган.
Кейинги нашрида таблоид газета, “Ҳатто ХАМАС ҳам Париждаги хуружларни қоралади, аммо Австралия муфтийси Иброҳим Абу муҳаммад нега бундай қилмаяпти? ” – номли мақола чоп этди.
Умид бор-ки, ютказилган суд даъвоси ҳеч бўлмаганда, ҳар бир теракт ортидан мусулмонларни индамасликда айблаётган медиалар учун қандайдир дарс бўлар.
Манба: Аzan.kz



