Қозоғистондаги имом унга совға қилинган автомобильни фаррошга хадя этди

Қозоғистондаги имом унга совға қилинган автомобильни фаррошга хадя этди

Қозоғистондаги масжидлардан бирининг имоми ўзига хадя қилинган автомобильни шу масжидда ишлайдиган фаррош аёлга совға қилиб, саҳийлик, яхшилик ва бағрикенглик мисолини намоён этди.

Ажойиб ҳодиса Қозоғистоннинг Ақмолин вилояти маъмурият маркази бўлмиш Кокшетаудаги Хазрат номли масжидда содир бўлди. Қанат Қыдырмин исмли имомга Остонага кетишидан аввал маҳаллий тадбиркорлар томонидан Toyota Camry русумли автомобили совға қилинди. Аммо калит унга топширилган маҳалда у атрофдагилар учун кутилмаган ҳолда автомобильни фаррош аёлга ўзига уй сотиб олиши учун хадя этаётганини эълон қилди. Маълум бўлишича фаррош аёл эрининг ўлимидан сўнг 7 нафар фарзанди билан ижарадаги уйда яшашга мажбур қолган.

 

Манба: Azan.kz

back to top