Бокуда Исломий бирдамлик ўйинлари очилмоқда
Бугун, 12 май куни, Бокуда Тўртинчи Исломий бирдамлик ўйинлари расман очилди.
Бу мусобақаларда 54 мамлакатдан келган 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Эслатиб ўтамизки, навбатдаги Исломий ўйинларнинг Озарбайжон пойтахтида ўтказилиши 2013 йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Исломий бирдамлик спорт федерациясининг ҳисобот-сайлов Бош ассамблеясида аниқ бўлган эди.
«Спортчилар ўн кун мобайнида 16 та спорт майдончаларида спортнинг 23 тури бўйича мусобақалашадилар. Жами 1600 та медаль учун беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган», – дейди Ўйинлар ташкилий қўмитаси раиси, Озарбайжон биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева.
Айтиб ўтиш лозимки, ўйинлар 50 та мамлакатга узатиб турилади. Уларни бир миллиарддан ортиқ томошабин кўриши кутилмоқда.
Манба: Islam-Today



