Трамп мусулмон давлатлари раҳбарлари билан учрашади
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонидаги хизмат сафари вақтида араб ва мусулмон давлатлари саммитида иштирок этиш учун келадиган қатор мусулмон давлатлари раҳбарлари билан учрашади.
Daily Star нашриёти ҳабарларига кўра, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз, Иордания қироли Абдуллоҳ ll, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга, Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлик, Нигер президенти Маҳаммад Юсуф, Марокаш президенти Муҳаммад Vl, Яман президенти Абдуроббиҳ Мансур Ҳоди, Қатар амири Тамим ибн Ҳамаду Танига ҳамда Туркия, Покистон, Ироқ ва Тунис давлатлари раҳбарларига саммитда иштирок этишлари учун таклифнома юборди. Саммитда Форс кўрфази араб давлатлари Кенгаши аъзолари бўлмиш давлатлар раҳбарларининг АҚШ президенти билан учрашуви бўлиб ўтади.



