Маҳмуд Аббос Ҳиндистонда давлат рахбари сифатида кутиб олинди
Фаластин мухторияти рахбари Маҳмуд Аббос Ҳиндистонга расмий ташриф буюрди. Бу ерда уни кутиб олишга мезбон давлатнинг олий раҳбарлари чиқишди.
Маҳмуд Аббосни Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи ҳамда бош вазир Нарендра Моди кутиб олишди.
Фаластинлик меҳмон шарафига турли фахрий маросимлар ўтказилди, кун давомида у Ҳиндистон ҳукуматининг раҳбари вазифасини ўтовчи бош вазир Моди билан учрашди.
Фаластин раҳбари икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун келган эди.
Маҳмуд Аббоснинг мамлакатга ташрифи бош вазир Модининг Исроилга илк ташрифи арафасига тўғри келди, деб хабар беради Indian Express.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа муносабати билан ижтимоий тармоқларда «Азиз меҳмон, Фаластин давлатининг президенти жаноб Маҳмуд Аббос, хуш келибсиз» деб ёзгани эътиборга лойиқдир.



