Ҳақ келди, ботил кетди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида энг қуйи табақа ҳисобланган кастага мансуб 50 дан ортиқ ҳиндлар Исломни қабул қилишди.
«Ҳатто сартарошлар ҳам олий касталарнинг босими остида бизнинг соч-соқолимизни олишдан бош тортишарди. Соқолларимиз ўсиб, мусулмонларга ўхшаб қолдик. Шундан сўнг соқолимизни олишмаса, мусулмон бўламиз деб қарор қилдик», дейди янги мусулмонлардан бири.
Исломни қабул қилишгач, улар ўз уйларидаги барча бут-санамларни олиб чиқиб ташлаб, дарёга улоқтиришди.
Маҳаллий аҳолининг мусулмон бўлганидан хабар топган индуизм ташкилотлари вакиллари келиб, уларни аҳдидан қайтаришга уринишди, бироқ мусулмонлар уларга қулоқ солишмади.



