Рамазонга оид 25 маслаҳат
1. Аллоҳнинг мукофоти ва аввалги гуноҳларингизни мағфират қилиши умидида рўза тутинг.
2. Рўзангизни шариатда рухсат этилган сабабларсиз очиб юборманг, зеро бу энг катта гуноҳлардан биридир.
3. Тарових намозлари ва тунги ибодатларни, айниқса Рамазоннинг охирги ўн кунлигида кўпроқ қилинг, чунки Лайлатул-қадр кечасини қаршилаш ҳамда Аллоҳнинг мағфирати ва дуоларнинг ижобат бўлишига имконият пайдо бўлади.
4. Дуо ва барча яхши амалларингиз қабул бўлиши учун ҳалол луқма емоғингиз лозим. Харом луқмадан сақланинг, чунки Рамазон ойида қилинган гуноҳларнинг жазоси кучлироқ бўлади.
5. Рўзадорларни меҳмон қилинг ва уларнинг савобларига шерик бўлинг, Ҳадисда шундай келтирилган.
6. Аллоҳнинг паноҳида бўлиш ва мукофотларга эга бўлиш учун имкон борича намозларингизни масжидда жамоат билан ўқинг (эркакларга таалуқли).
7. Кўпроқ садақа қилинг, зеро энг яхши садақа бу Рамазондаги садақадир.
8. Вақтингизни зое кетказманг, чунки ҳаётингизни хар бир дақиқангиз учун савол жавоб қилинасиз.
9. Рамазон вақтида Умрани адо этинг, зеро Рамазон вақтида содир этилган Умра мукофоти Ҳаж амали мукофотига тенгдир.
10. Саҳарлик қилишни унутманг, шунда кун давомида рўза тутиш учун қувватингизни сақлаб қоласиз.
11. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун кун ботганига амин бўлганингиздагина ифторлик қилинг.
12. Рўзани пок ҳолатда тутиш учун фажргача ғусл (вожиб бўлса) қилинг.
13. Имкон борича Рамазон ойини Қуръон ўқиш ва унинг маъносини англаш билан ўтказинг, зеро Қуръон Қиёмат куни шафоат қилинасиз.
14. Тилингизни ғийбат, ёмон сўз, тухмат, ёлғонлардан тийинг, чунки булар рўза савобини кесади.
15. Рўзани ҳотиржам сокин ҳолатда, арзимаган нарсаларга ғазабланмай тутишга харакат қилинг, чунки рўза қалб ҳотиржамлигига хизмат қилиши керак.
16. Рўза вақтида тақвода бўлинг, Аллоҳ хар бир амалингизни кўриб турганини унутманг. Харомдан узоқ бўлинг.
17. Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Жаханнам оловидан сақлашини ва Жаннат эшигини очишини сўраб жуо қилинг, айниқса ифтор ҳамда саҳарлик пайтида, зеро булар Аллоҳнинг мағфиратига эга бўлишнинг йўлидир.
18. Ота-онангиз, фарзандларингиз, яқинларингиз ва барча мусулмонлар учун дуо қилинг, Аллоҳ бандаларига кўп дуо қилишни буюрган.
19. Аллоҳга гуноҳларингизни кечириши ва келгусида уларни такрорламасликка ваъда қилиб тавба қилинг. Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради ва тавбангизни қабул қилади.
20. Шаввол ойининг 6 кунида ҳам рўза тутишга харакат қилинг, зеро Рамазон ойида ва Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси бир йиллик рўзанинг савобига тенгдир.
21. Аввалги ва келажакдаги гуноҳларингиз мағфирати умидида Арафа (9-Зулҳижа)да рўза тутинг.
22. Ўтган йилги гуноҳларингиз мағфирати ва хайрликка эришиш учун Ашуро ( 10 муҳаррам) шу ойнинг 9чи санаси билан биргаликда рўза тутинг.
23. Рамазон ойи тугаганидан сўнг ҳам тақвода бўлинг ва Аллоҳдан қўрқинг.
24. Рамазон ойида қилган барча ибодатларингизни, жумладан намоз, рўза, закот ва ҳаж амаллари билан бир қаторда самимий тавбага шариатга хилоф бўлган амалларни тарк этиш бўйича ижобий натижаларга эришишга харакат қилинг.
25. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи вассалам) саҳобаларига ҳамда Қиёматга қадар уларга эргашганларга кўплаб саловат айтинг.
Аллоҳим! Шафоатингга умид қилиб Рамазон ойида рўза тутганларни ва ибодатда бўлганларни дуоларини қабул қилгин.
Ё Аллоҳ, бизни шу муқаддас ойда рўза тутиб, Лайлатул-қадр кечасини қаршилаганлардан қил, бизга икки дунё саодатига эришишга ёрдам бер.
Ё Аллоҳ! Сен кечиргувчисан, гуноҳларимизни мағфират қилгин.
Ё Роббим, Сен барча нарсани кўргувчи, билгувчи, эшитгувчисан, оламлар Ҳукмдорисан.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-саломга, аҳли оилалари ҳамда асҳобларига салоту саломлар бўлсин! Амийн.



