Депрессияни ёғсизлантирилган сут ёрдамида даволашадими?
Тадқиқотчилар дунё ахлининг кун сайин янада кўпроқ хаста қилаётган депрессия касаллигини даволашнинг янги ва янги усулларини изламоқдалар.
Хитой ва Япония тадқиқотчилар гуруҳи депрессияга чалинганларга ўз рационига эътибор беришни, айнан ёғ миқдори кам бўлган сут ва қатиқларни мунтазам равишда истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Муаллифлар, 19 ёшдан 83 ёшгача бўлган 1 159 нафар одам иштирокида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот қатнашчилари ҳис қилган депрессив аломатларнинг тури ва даражасини ўргандилар. Улар ичида безовтачилик, қайғу, ночорчик, чарчоқ аниқланди. Олимлар ҳар бири қанча оддий ва ёғсизлантирилган сут истеъмол қилишганлигини таҳлил қилдилар. Қатнушивчиларга йўриқномани тўлдириш таклиф қилинди, унда сут ва сут махсулотларни истеъмол қилиш мунтазамлиги тез-тезлигини белгилаш ҳамда махсус шкала бўйича депрессиянинг оғирлигини бахолаш керак эди.
Маълум бўлдики, ёғсизланган сутни хафтасига камида 4 маротаба истеъмол қилган одамлар депрессия аломатларига анча кам дучор бўлганлар. Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра бу оддий сутда трансёғлар камлиги сабаб бўлган. Улар эса сутда мавжуд бўлган триптофаннинг антидепрессант хусусиятига таъсир қилишади.
Осиёлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотни тўлиқ ва мукаммал деб бўлмайди, чунки улар фақат сут ва қатиқ таъсирини ўрганишган, лекин бошқа сут маҳсулаотлари, масалан ,пишлоқнинг таъсири хали ўрганилмаган.
Қанақа сут истеъмол қилиш ва уни катта ёшдаги одамлар умуман истеъмол қилишлари керакми деган савол бўйича бахслар олимлар ўртасида анчадан бери тўхтамайди. Дариуш Мозаффариан (Dariush Mozaffarian) бошчилигидаги тадқиқотчилар оддий (тўлиқ) сутнинг фойдаси тўғрисида баёнот бердилар. Уларга кўра сут ва сут маҳсулотларини мунтазам равишда истеъмол қилиш диабетнинг 2 – тури билан хасталиш хавфини икки баробар камайтиради. Ундан ташқари семириш эхтимолини 8% камайтиради.



