Туркиянинг Шом аҳлига Рамазон туҳфаси

Туркиянинг Шом аҳлига Рамазон туҳфаси

Туркиянинг давлат ва ижтимоий-хайрия ташкилотлари Рамазон ойида суриялик дин қардошларимизга моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирган.

Туркиядаги энг йирик хайрия ташкилотларидан бири бўлмиш IHH матбуот котиби Салим Тосуннинг айтишича, бу йилги Рамазон ойида миллион нафар сурияликларга озиқ-овқат ҳамда бошқа турдаги инсонпарварлик ёрдами юбориш кўзда тутиляпти.

Жаноб Тосуннинг айтишича, озиқ-овқат ҳамда кундалик зарурат молларини Суриянинг қамалда қолиб кетган минтақаларига етказиб бериш лозим. Шунингдек, Суриянинг турли шаҳарларида ифторликлар ўтказилади.

Туркия давлати томонидан муҳтож сурияликлар учун ҳар куни 10 минг кишилик ифторлик тайёрлаб берадиган кўчма ресторан ташкил қилинган.

 

«Ислом овози» янгиликлар хизмати

back to top