Поль Погба Рамазонда умра қилди

Поль Погба Рамазонда умра қилди

Британиядаги машҳур «Манчестер Юнайтед» клубининг ярим ҳимоячиси, дунёда энг кўп маош оладиган футболчи Поль Погба бу йилги Рамазон кунларида умра сафарига отланди.

Погба Рамазони шарифни Маккаи Мукаррамада кутиб олиш учун Саудия Арабистонига етиб келди. У эҳромда тушган суратларини Instagram саҳифасига жойлаштириб, уларнинг тагига «Мен умримда кўрган энг гўзал манзара» деб ёзиб қўйган.

Поль Погба асли гвинеялик бўлиб, Франция миллий терма жамоасида ҳамда «Манчестер Юнайтед» гуруҳида ўйнайди. 2016 йилнинг август ойида унинг «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши 105 миллион еврога баҳоланган бўлиб, Погба тарихда энг қимматбаҳо футболчи деб эътироф этилган эди.

 

Манба: islam-today

back to top