Рамазон ойида БАА масжидларида мухтожлар учун таомлари билан музлаткичлар ўрнатилди

Рамазон ойида БАА масжидларида мухтожлар учун таомлари билан музлаткичлар ўрнатилди

БАА расмийлари Рамазон ойи давомида кам таъминланганларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Мамлакатнинг озиқ-овқат банки мухтожлар учун 80 та масжидда таомлари билан музлаткичлар ўрнатишга кўрсатма берди. Махсулотлар компаниялар ҳамда хайрия қилувчилар томонидан таъминланади, озиқ-овқатлар сифатига эса назоратчи-мутахассислар масъул бўладилар. Озиқ-овқат банкининг хабар беришича, мева ва сабзавотлардан ташқари пиширилмаган таомлар қабул қилинмайди, пиширилган овқатлар эса жиддий текширувлардан ўтказилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Рамазон ойида кундуз куни мусулмонлар таомлана олмайдилар, лекин БАА да ифтор пайти хақиқий байрамга айланиб кетади.

 

Абдулатиф Эргашев таржимаси

back to top