Ироқда Рамазон
2003 йилда америкаликлар Ироқга киришидан аввал Муҳаммад Ал-Азави Боғдод университетлари бирида профессор бўлиб ишлар эди, аммо кейинчалик жуфти ҳалоли ва тўрт нафар фарзандини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Муҳаммад олдинлари Ироқда кенг тарқалган Рамазон анъаналари ҳақида илиқлик билан эслайди, деб Al Jazeera ҳабар беради.
«Болалигимда мураббодан бўшаган банкаларга шам ёқиб уларни фонар сифатида кўтариб юрар эдик», - дейди у. Болалар хонадонлар эшикларини чалишар эди, хонадон эгалари эса турли хил ширинликлар билан улашар эдилар.
Ифторликга деярли хар бир ироқлик оилада анъанавий таомлар, жумладан куббаб (қиймали хамир), маҳалабия номли миллий рецепт бўйича тайёрланган гуручли таомлар тайёрланар эди.
Ал-Азави сўзларига қараганда қачонлардир унинг оиласи яқинида жойлашган новвойхона ва кафелардан катта-катта қозонларни олиб бутун қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва таниш-билишлар учун ифторлик тайёрлаган эканлар.
Ҳозирда эса кўплаб Ироқликлар мамлакаттадаги электр қувват носозликлари каби турли ҳил сабаб туфайли ўз оила аъзоларини мазали ифторликлар билан меҳмон қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлар. Бундан ташқари кўплаб оилаларнинг боқувчилари ҳалок бўлган, қамалган ёки тутқунликда қолганлар.
«Америкаликлар киришганидан кейин бу ерда Рамазон тафтини туйишни имкони йўқ бўлиб қолди, чунки кўплаб инсонларнинг яқинлари дараксиз ёқолганлар рўйхатига тушган», дейди Муҳаммад.



