Муаммар Каддафининг ўғли озодликка чиқади
Ливиянинг вақтинчалик ҳукумати томонидан тайинланган мамлакатнинг Бош прокурори Муаммар Каддафининг ўғли Сайфул–Исломнинг озод этилиши тўғрисида хабар берди.
Ливиянинг адлия вазирлиги, Ливиянинг собиқ раҳбарининг ўғлига қамоқхонада қоровуллик қилаётган “Абу Бак Ас-Сиддиқ” батальонига уни озод этиш туғрисида буйруқ берди.
Ливия ҳукуматининг шу тўғрисидаги маълумот харбийларнинг ижтимоий тизимдаги расмий сайтида жойлаштирилди.
Ai Arabiya хабарига кўра, Каддафининг ўғли парламент томонидан маъқулланган авф этиш тўғрисидаги қонуннинг амал доирасига тушди.
Сайфул–Ислам Каддафининг озод қилиниши юридик жараёни жуда узоқ ва мушкул кечди, лекин хамма хужжатлар кўриб чиқилгандан сўнг адлия вазирлиги маҳбусни озод этишга ижозат берди.
Ливиянинг Бош прокурори Исо Ас-Саҳирнинг айтишича Каддафи озодликка чиққандан кейин чекловсиз мамлакат бўйича харакат қилиши, хаттоки хорижга ҳам чиқиши мумкин бўлади.



