Масжид қуришликни рад қилганлик учун Америкадаги шаҳар 3 миллион доллар жаримага тортилди

Масжид қуришликни рад қилганлик учун Америкадаги шаҳар 3 миллион доллар жаримага тортилди

Американинг Бернардс шаҳри ҳокимияти вакиллари, шаҳарнинг мусулмон аҳолиси масжид қуриш мақсадида 2011 йилда сотиб олган ер майдонида масжид қурилишини рад қилганликлари учун анчагина йирик миқдорда жарима тўлашига тўгри келади.

Рад жавобига сабаб бўлган асосий сабаблардан бири сифатида “автоуловларни қўйиш учун жой етишмаслиги” кўрсатилган эди. Бундан ташқари, масжид қурилиши хақидаги сўровни қабул қилишлари билан шақар мутасаддилари бир қатор меъёрий хужжатларни ҳам мураккаблаштириб юборишган. Натижада шаҳарнинг мусулмон қатлами ҳокимият вакилларининг ҳаракатларида ўзларининг манфаатларини қасддан бузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлдилар ва судга мурожаат қилдилар. Суд эса шаҳар ҳокимлиги бадал сифатида 3 миллион доллар жарима тўлашлари кераклиги хақида қарор чиқарди. Шуниси қувонарлики, бу маблағнинг ярми мусулмон жамиятига, иккинчи ярми эса адвокатлар хизматига берилади.

Абдулатиф Иргашев таржимаси

back to top