Икки муслима ҳаётларини хавф остига қўйиб насронийларни қутқаришди
Икки Филлипинлик муслима насроний юртдошларини қутқараман деб ҳаётдан кўз юмишларига оз қолди. Фарида исмли муслима аёлга тегишли бўлган қурол дўконига ИШИД жангарилари бостириб кирган чоғда Крис исмли насроний сотувчи турган эди.
20 ёшга ҳам тўлмаган жангарилар сотувчини сўроқ қилиб бор қуролни унга беришини талаб қилдилар. Шу пайт Фарида 13та эркак ҳодимлари ва жангарилар ўртасига турди.
- «Уларга қўл уришдан аввал мени ўлдиришларинга тўғри келади»,- деди у. Тадбиркор аёл жангариларни дўкондаги ҳеч бир ҳодимни ўлдирмасликка кўндирди. Можародан сўнг Фарида насроний ҳодимларини оилалари билан тезда қариндошлари олдига бошқа шаҳарга юборди, деб IslamNews Inquirer.net манбасини келтириб ҳабар берди. Ушбу ҳодисага Зайнаб исмли гуманитар ҳодими ҳам бефарқ қолмади- у тезда 20 нафар насронийларни тўплаб машиналарга ўтказиб бошқа шаҳарга жўнади. Қандли диабет касаллиги билан ҳаста эканлигига қарамай аёл насронийлар билан тўхтамай 15 соатлик йўл юрди. Шундай қилиб у насронийларни жангарилардан қутқариб қолди.



