Ўзбекистон супермаркетларида ифторлик дастурхони

Ўзбекистон супермаркетларида ифторлик дастурхони

Ўзбекистонда кўп йиллардан бери фаолият олиб бораётган кўптармоқли «Макро» супермаркетида оғиз очиш пайтига уйига етиб бора олмаган рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилмоқда.

Бу ҳақдаги хушхабарлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан мамнуният билан кутиб олинди.  Маълум бўлишича, ушбу хайрли иш нафақат пойтахтимизда, балки «Макро»нинг вилоятдаги тармоқларида ҳам уюштирилаётган экан.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари: «Табриклаймиз! Жуда яхши ташаббус! Шундай ташаббуслар ватанимиз бўйлаб бардавом бўлаверсин! Дўкон ходимларига раҳмат!» дея хайрли дуолар қилиб, бошқаларни ҳам шундай ташаббуслар кўрсатишга чақириб қолдилар.

back to top