Мутахассис ИШИД Рамазон ойида терактлар содир этаётганлиги сабаблари ҳақида сўзлаб берди
ИШИД томонидан муқаддас Рамазон ойида содир этилаётган терактлар, террористик уюшган гуруҳлар ислом дини тўғрисида ҳеч қандай тушунчага эга эмасликлари ҳақида далолат беради.
Лондон Қироллик коллежи маърузачиси ва таниқли диншунос Марат Штерин ИШИД томонидан шанба куни Лондон марказида содир этилган теракт, ҳамда дунё бўйлаб ўз тарафдорларига Рамазон ойида терактлар уюштиришга чорлаётганлиги юзасидан ушбу фикрни билдирди. «Бу айнан экстремистик, деб аталмиш, мусулмончиликка тўғри келмайдиган Рамазон талқинидир. Бу Рамазон ойида мусулмонлар иймонларини янада мустаҳкам қилиши ва динга содиқлигини кўрсатиш билан боғлиқ эътиқоддир. Албатта, ҳозирги кунда бутун эътибор Исломга қаратилганлигининг асосли сабаблари мавжуддир, аммо биз биламизки бошқа динларда ҳам экстремистлар бордир, улар ҳам динларидан шахсий манфаатлари учун фойдаланиб зўравонликни оқлайдилар»,- деб BBC ҳизматига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 7 нафар инсон ҳаётини олиб кетган Лондондаги теракт ҳақида Буюк Британия мусулмонлар кенгаши раиси Ҳорун Хон ҳам қоралаган эди. «Ушбу теракт барча мусулмонлар ибодат қилиб рўза тутадиган муқаддас Рамазон ойида содир этилганлиги, бу инсонлар динга ҳам,инсон ҳаётига ҳам ҳеч қандан хурмати йўқлигини кўрсатади», - деб таъкидлаб ўтган эди.



