Лотин Америкаси ифторликлари юзлаб меҳмонларни чорлади

Лотин Америкаси ифторликлари юзлаб меҳмонларни чорлади

Калифорния штатининг Оранж округи мусулмонлари Лотин Америкаси маҳаллий жамоаси билан муносабатларни тиклаш учун янги усулдан фойдаланишга қарор қилдилар. Рамазон муносабати билан маданиятлараро тадбирлар ташкил этдилар.

Шанба куни мусулмонлар кундузги рўзадан сўнг Санта-Ана ислом маркази ёнида Лотин Америкаси жамоаси билан биргаликда мексика ошхонасига мансуб «тако» номли таоми билан ифторлик қилдилар.
Лотин Америкаси ифторлиги ташкилотчилари Рида Хамида ва Бен Васкез биргаликда қилинган зиёфат турли ҳил ёмон фикр ва таҳминларни олдини олади деб ҳисоблайдилар. Бу каби тадбирлар нафақат Санта-Анада балки округдаги бошқа масжидларда ҳам ташкил этилди.
Latimes ҳабар беришича Оранж округидаги масжидларда ҳалол «тако» (гўш ва сабзавотли нон) таомини 400га яқин инсон татиб кўрди.
«Нафратга - нафрат билан жавоб қайтармаслик лозим,- дейди масжидларда уюштирилган ифторга ташриф буюрган Перулик Майкл Абдул. - Ислом дини нафақат мусулмонларни, балки кечиримли ва раҳмдил инсонларни ҳам бирлаштиришини билиб олдим».

back to top