«Мусулмон жарроҳларни эсланг, экстремистларни эмас...»

«Мусулмон жарроҳларни эсланг, экстремистларни эмас...»

Лондонлик шифокор яқинда Британия пойтахтида содир этилган терактдан сўнг мусулмон шифокорларнинг ишига юқори баҳо берди, ҳамда аллақандай мусулмонча исмли аммо жиноий эътиқодли инсонлар ҳақида эмас, аввало улар каби етук мусулмонлар ҳақида сўзлаш керак эканлигини таъкидлаб ўтди.

The Independent ҳабарларига кўра, Лондондаги Қироллик касалхонаси тез ёрдам шифокори Карим Аҳмад жамиятни юзлаб шифокор, хамширалар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган мусулмонларни эсга олишга чорлади.

Ўз ижтимоий саҳифасида доктор Аҳмад теракт қурбонларига биринчи ёрдам кўрсатган шифокорлар жамоасидан жуда фахрланишини қайд этди.

«Дунё қараши «шикастланган» нафратга тўлган уч нафар экстремист жуда дахшатли теракт содир этди. Аммо юзлаб мусулмонлар - шифокорлар, хамширалар, полициячилар, администраторлар, техниклар ушбу воқеа қурбонларига ёрдам қўлини чўзган жамоанинг бир бўлагидирлар», - деб таъкидлади.

Доктор Аҳмаднинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига 4000 дан ортиқ фойдаланувчилар лайк босдилар ва репост қилдилар, кўпчилик унинг фикрини қўллаб - қувватловчи ва минатдорчилик билдирувчи изоҳлар қолдирдилар.

back to top