Москвадаги мусулмонлар овқатдан воз кечдилар.

Москвадаги мусулмонлар овқатдан воз кечдилар.

«Оч ифторлик» Москвани Ғазо, Сурия ва Африка билан боғлади

Дунё мусулмонлари ифторлик зиёфатларида тансиқ таомларни танаввул қилаётган бир пайтда, москвалик мусулмонлар ноодатий − «Оч ифторлик» қилиб, бу билан фаластинликлар ҳамда очлик ва сувсизликдан изтироб чекаётган инсонларга ҳамдардлик билдирдилар.
«Оч ифторлик», аниқроғи, сув ва хурмо билан қилинган ифторлик «Мажлис» номли Маданий ва маърифий бирлашмалар ассоциацияси идорасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда жамоат ва сиёсий арбоблар, мухбирлар ва ёшлар қатнашдилар.
Ифторлик иштирокчиларидан бири бўлмиш Хаммамнинг сўзларига қараганда, ушбу акция мақсади, нафақат Сурия, Ғазо сектори ва бошқа узлуксиз уруш ҳамда очликда яшовчи мусулмонларгагина эмас, балки бутун дунёдаги азоб чекаётган инсонларга ҳамдардлик билдиришдир. Мусулмонлар жамияти аъзосининг таъкидлашича, «Оч ифторлик» инсонларни иймонини янада мустаҳкамлаши ва иродасини кучайтириши кўзда тутилган.
Бу каби ифторлик биринчи бўлиб уч йил олдин Москвада уюширилган эди. Шундан сўнг анъанага айланиб, нафақат пойтахтда, балки Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказила бошлади. Акцияга ташриф буюрган журналист Орхан Жамол тадбирнинг асосий қоидаси, саҳарликка қадар ҳеч нарса истеъмол қилмаслик кераклигини эслатиб ўтди. «Минимализм − юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади», дейди Орхан Жамол.
Ифторлик қатнашчиларидан бири Надежда Кеворкованинг сўзларига қараганда «Оч ифторлик» ғояси ғаройибдир. У: «Ғазо сектори муаммоси мавжуддир, ундан ҳеч қаерга қочиб қутила олмаймиз. Агар сиз у ерга қачондир борган бўлсангиз, олган таассуротларингиз ҳеч қачон сизни тарк этмайди. Сурия олти йил аввал энг бой, мазали таомлари ва меваю сабзавотлари билан ажралиб турадиган давлат эди. Ҳозирда эса у фарзандларини нима билан тўйдириб, тунаш учун жой топаолмаётган етти миллион аҳоли демакдир», дейди.
Шунингдек, ифторлик давомида Африка билан телекўприк ташкил қилинди. Ҳозирда у ерда Россия мусулмонлари томонидан қудуқлар қурилмоқда. Улар минтақадаги ўта оғир ҳолат ва ноёб ичимлик суви жуда оз аҳолига насиб қилаётгани ҳақида сўзлаб бердилар.
Ифторлик якунида диндорлар барча очликдан қийналаётганлар ҳаққига дуо қилиб, Яратгандан мушкулларини енгиллаштиришини тилаб қолдилар.

back to top