Авф қилинган жангарилар Ҳалабни тиклашмоқда

Сурия ҳукуматининг авф ҳақидаги фармони юзлаб қўллари «қон» бўлмаган жангариларга тинч - тотув ҳаётга қайтишга имкон яратди.
«Бир неча йил давомида «Аҳрар-Сурия» уюшган гуруҳига тегишли блокпостларнинг бирида хизмат қилганман, аммо менинг қўлларим «қон» бўлмаган», - деб РИА Новости қурувчи Муҳаммад Карамнинг сўзларини келтирди. Ҳозирда Карам бошқа авф қилинганлар билан отишма натижасида барбод бўлган Ҳалабнинг бир қисмини тикламоқдалар.
«Илгари автомобил устахонамда замбарак тайёрлар эдим, бошқа йўлим йўқ эди чунки рад этсам жангарилар бутун оиламни йўқ қилишларини мумкин эди», - дейди авто чилангар Муҳаммад Али. Ҳалаб шаҳар хокимияти таъкидлашича, шаҳарни тиклаш ишларида ҳукумат фармони доирасида юзлаб авф қилинган жангарилар иштирок этмоқда.