Ҳалол куни

Муборак Рамазон ойнинг 17 куни дунё мусулмонлари Бутунжаҳон Ҳалол кунини нишонлайдилар.
Бу кун 2013 йилдан бошлаб нишонланиб келмоқда. Бу йил Ҳалол куни 2017 йилнинг 12 июнига тўғри келмоқда. Бу яхши анъананинг ташаббускори Жаҳон Ҳалол кенгашидир (WHC). Нишонлаш учун бежизга бу кун танланмаган, чунки ҳижрий 624 йили Рамазоннинг 17 куни Аллоҳ таоло ҳалол ҳақида биринчи ояти, Анфол сурасининг 69-оятини нозил қилган:
«Ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Бу кун ҳалол луқманинг нақадар муҳим эканини барчага эслатиш учун катта имкониятдир.